Линклар

Қозоғистонда ЕХҲТ саммити бошланган 1 декабр куни тожикистонлик бир гуруҳ журналист БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Остона саммитининг бошқа иштирокчиларига мурожаат билан чиқишди.

Чоршанба куни эрталаб Қозоғистоннинг Душанбедаги элчихонаси ёнида тўпланган тожик журналистлари Тожикистон мустақил оммавий ахборот миллий уюшмаси, Авесто ахборот агентлиги, “Фараж” ва “Нигоҳ” каби бир қатор мустақил рўзнома вакиллари имзо чеккан мактубни Қозоғистон элчихонаси ходимларига топширдилар.

Мактубда айтилишича, Қозоғистоннинг ЕХҲТга раислик даврида Тожикистонда сўз эркинлиги ва мустақил рўзномаларнинг ёпиб қўйилгани билан боғлиқ қатор муаммолар ўз ечимини топмай қолган.

Мактуб муаллифлари ЕХҲТ расмийлари ва Остона саммити иштирокчилари эътиборини бу масалаларга қаратар экан, уларнинг ечимига таъсир ўтказишни сўраганлар.
XS
SM
MD
LG