Линклар

Путин Ғарбни огоҳлантирди


U.S. -- CNN host Larry King intervewies Russian Prime Minister Vladimir Putin, 01Dec2010

U.S. -- CNN host Larry King intervewies Russian Prime Minister Vladimir Putin, 01Dec2010

Россия Бош вазири Владимир Путин, агар Ғарб эҳтимолий ракета ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш лойиҳасидан Россияни четлатса, ўз мамлакати ядровий қуроллар ва “зарба берувчи” кучлар жойлаштиришини айтди.

Сешанба куни СиЭнЭн телевидениесининг "Лари Кинг" кўрсатувига интервью берган Путин Европага ракеталар таҳдиди Россия билан биргаликда бартараф қилиниши кераклигини таъкидлади.

Айни пайтда¸ Путин агар Россия таклифи рад этилса ва ўз мамлакати чегараси яқинида янги хавфсизлик таҳдиди пайдо бўлса, “Россия ўз хавфсизлигини ўзи таъминлаши керак бўлиши”ни айтди.

Сешанба куни Россия парламентининг ялпи мажлисида қилган йиллик мурожаатида президент Дмитрий Медведев ҳам¸ агар ракета ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш бўйича АҚШ ва НАТОнинг ҳамкорлик ҳақидаги таклифи доирасида 10 йил ичида конкрет битим имзоланмаса, янги қуролланиш пойгаси бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG