Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:47

Норов ЕХҲТ сусткашлигини танқид қилди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Остона шаҳрида ўтказилаётган саммитида чиқиш қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов¸ Қирғизистон жанубида содир бўлган милларлараро қонли тўқнашувларнинг олдини олишда ЕХҲТ ижобий рол ўйнамаганини айтди.

- Афсуски, Қирғизистон жанубида жорий йил июнида рўй берган қонли воқеалар ҳақида огоҳлантириш ва уни нейтраллаштиришда ЕХҲТ ва унинг структуралари амалда ҳеч қандай ижобий рол ўйнамаганини тан олиш керак, деди Владимир Норов.

РИА Носовти ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири “Қирғизистон жанубидаги фожиаларнинг ҳақиқий айбдорлари аниқланмаса, бундай фожиа қайтарилмайди, деб таъкидлаш қийин эканини” айтган.

Ўш ва Жалолобод вилоятларида содир бўлган қирғин ва погромлар пайтида¸ расмий ҳисобларга кўра¸ камида 400 киши, асосан ўзбекларнинг ўлдирилгани ва 3000 га яқин туроржой биноси вайрон бўлгани айтилади.
XS
SM
MD
LG