Линклар

Шерзодбек Олимжонов чемпионлик камари учун беллашади


2010 йилнинг 4 декабрида Украинанинг Бровари шаҳрида “Шер” лақабли ўзбекистонлик боксчи Шерзодбек Олимжонов (ғалаба-19, мағлубият- 1, дуранг - 0) украиналик Валерий Бражник (ғалаба-24, мағлубият-0, дуранг-1) билан яримўрта вазн тоифасида IBO версияси бўйича Интерконтинентал чемпионлик камари учун беллашади.

27 ёшли чарм қўлқоп устаси Шерзодбек Олимжонов Осиёнинг энг иқтидорли боксчиларидан бири саналади. Бражник ва Олимжонов агрессив ҳамда нокаутчи боксчилар қаторига киради.

Бугунги кунга қадар Бражников 24 жангдан бирортасида мағлубиятга учрамаган бўлса, Олимжонов 19 жангдан биттасини украиналик Виктор Плотниковга очколар ҳисобига бой берган.
XS
SM
MD
LG