Линклар

Европа давлатларида қалин қор ёққани ва ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетгани оқибатида Полшада камида саккиз нафар уйсиз киши нобуд бўлди.

Чехиядаги ахборот агентликлари мамлакатда уч киши совуқда нобуд бўлгани билдирилди.

Айни пайтда кучли қор ёғиши оқибатида Британиядаги энг серқатнов Гейтвик аэропорти, Швейцариянинг Женева, Шотландиянинг Эдинбург ва Франциянинг Лион ва бошқа шаҳарлардаги аэропортлар фаолиятини тўхтаб қолди.

Сешанба куни тунда Полшанинг Бялистон шаҳрида энг совуқ ҳарорат, Цельзий ўлчови бўйича – 26 даража қайд этилди.

Қор ёғиши Евростар поездларининг “Канал Тунели” орқали қатновни кечиктирди.

Шунингдек, сешанба куни фақат Германиядаги автомобил йўлларида 2000 дан ортиқ авария содир бўлди.
XS
SM
MD
LG