Линклар

ЕИ Эронда қотилликда айбланган аёлнинг осилганини қоралади


Шахло Жаҳид 1 декабр куни қатл қилинди.

Шахло Жаҳид 1 декабр куни қатл қилинди.

Европа Кенгаши Эронда қотилликда айбланган аёлнинг осиш орқали қатл этилганини қоралади.

Кенгаш Бош котиби Торбёрн Ягланд эронлик аёлнинг ноинсоний тарзда қатл этилганидан таассуф билдириб, “Эрон режими фундаментал инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилмаслигига яна гувоҳ бўлдик”, дея қўшимча қилди.

Чоршанба куни Шахло Жаҳиднинг адвокати ўз мижози олий суд томонидан айбдор, деб топилгач дорга осилганини маълум қилди.

Amnesty International ташкилоти Шахло Жаҳид устидан ўтказилган судловда хатоликларга йўл қўйилгани эҳтимоллари юқори эканини айтиб, Теҳрон ҳукуматидан қатлни ижро этишни тўхтатиб туришни сўраган эди.

Эронда рухсат этилган “ватинчалик никоҳ” бўйича футболчи Носир Муҳаммад Хонийга вақтинча турмушга чиққан Жаҳид саккиз йил аввал футболчининг “доимий” турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирганликда айбдор, деб топилган.
XS
SM
MD
LG