Линклар

Россия Бош вазири Владимир Путин Ғарб аксил-ракета мудофаа тизимини яратишга Россияни жалб этмайдиган бўлса, ўз мамлакати чегараларига яқин ҳудудларда янги ядровий қуроллар ва “зарба берувчи кучларни” жойлаштирилишидан огоҳлатирди.

CNN телеканали мухбири Ларри Кингга сешанба куни берган интервьюсида Путин Европага қарши ракета ҳужуми таҳдидлари биргаликда бартараф қилиниши лозим, дея таъкидлади. Путин ўтган ойда Россия-НАТО кенгашида аксил ракета мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга эришилганини назарда тутди.

Россиянинг таклифлари рад этилиб, унинг чегараларида янги таҳдидлар пайдо бўладиган бўлса, деди Путин, “Россия ўз хавфсизлигини таъминлашга мажбур бўлади.”

Бир кун аввал бундай огоҳлантирув Россия Президенти Дмитрий Медведевнинг чиқишида ҳам янграган эди.

Россия етакчиларининг бу баёнотлари Америка билан Россия ўртасида апрел ойида эрилишлган стратегик қуролларни камайтиришга оид янги келишувнинг ратификацияси бўийча АҚШ Сенатида муросага эришилмаётган пайтга тўғри келмоқда.
XS
SM
MD
LG