Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:19

Тошкент Душанбедан қарзни тўлаб қўйишни талаб қилди


Ўзбекистон Тожикистондан газ учун тўпланиб қолган 1,6 миллион АҚШ долларига тенг қарзни тўлашни талаб қилиб, акс ҳолда газ таъминоти тўхтатилишидан огоҳлантирди.

Тожиктарнсгаз давлат ширкати бу ҳақдаги расмий огоҳлантирувни олганини тасдиқлади, лекин қарз қайси муддатда тўланиши лозимлигини ошкор қилмади.

Тожикистон расмийлари энергия воситалари учун тўпланиб қолган қарзларини тўлаш учун Жаҳон Банкидан 5 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз сўрамоқда.

Ўзбекистон қўшни республика вақтида газ ҳақини тўламагани учун тез-тез газ етказиб беришни тўхтатиб туради. Лекин кузатувчилар Ўзбекистоннинг газ қувури жумрагани бураб қўйишига Тожикистоннинг сиёсати ҳам сабабчи эканини айтиб келади.

Ўзбекистон Тожикистоннинг ўз ҳудудида йирик гидро-иншоотларни қуриш лойиҳаларига қарши чиқиб келади.

Тошкентнинг қаршилигига қарамасдан, расмий Душанбе ўтган ҳафта Сангтўда-2 ГЭСи қурилишини бошлади.
XS
SM
MD
LG