Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ЕХҲТ саммитидаги иштирокидан сўнг Қирғизистонга етиб келди.

Клинтоннинг бугун апрел ойидаги ҳокимият ағдарилишидан кейин иқтидорга келган Қирғизистон ҳукумати расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.

АҚШ давлат котиби июн ойидаги референдум натижасида парламент давлатига айланган Қирғизистонда демократияни ривожлантиришда АҚШнинг кўмагига оид масалаларни муҳокама қилади.

Клинтон шунингдек, 2001 йилдан бери Бишкекнинг Манас аэропортида жойлашган ва Афғонистонга юклар транзит қилишда ишлатиладиган АҚШ базаси билан боғлиқ масалаларни ҳам кўтаради.

Қирғизистонга сафаридан кейин Клинтоннинг Ўзбекистонга ташриф буюриши ва президент Ислом Каримов билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG