Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:44

ЕХҲТ аъзолари ташкилот салоҳиятини оширмоқчи


Жаҳон етакчилари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг жаҳон сиёсатидаги ролини оширишга чақирди.

Қозоғистон пойтахти Остонада ўтаётган ЕХҲТ саммити кейинги 11 йил ичида илк бор уюштирлмоқда.

Йиғинда қатнашаётган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 56 давлатни ўз ичига олувчи ЕХҲТ аҳамиятини йўқотмаслик учун қарорларни қабул қилишда фаолроқ бўлиши лозим деди.

- ЕХҲТ унга кирувчи давлатлар ҳудудларидаги бўҳронларни самаралироқ ҳал эта олиши учун ташкилот ваколатлари кучайтириш лозим, деб ҳисоблаймиз. Россиянинг ҳам мавжуд имкониятларимиз кенгайтирилиши лозимлигини эътироф этаётгани ҳам диққатга сазовордир ва биз Грузия ва Қирғизистондаги каби фавқулодда воқеалар рўй берганда ЕХҲТ вақтида ва холис ҳаракат қила олишини таъминловчи тизимни яратиш устида ишламоқдамиз, деди Клинтон.

У шунингдек аъзо давлатларни Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш ва жаҳон бўйлаб инсон ҳуқуқларини кафолатлашда фаолроқ бўлишга чақирди.

Айни пайтда, Остона саммитида қатнашаётган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Қирғизистон жанубида содир бўлган миллатлараро тўқнашувларнинг олдини олишда ЕХҲТ самарали ҳаракат қилмаганини танқид остига олди.

- Афсуски, Қирғизистон жанубида жорий йил июнида рўй берган қонли воқеалар ҳақида огоҳлантириш ва уни нейтраллаштиришда ЕХҲТ ва унинг структуралари амалда ҳеч қандай ижобий рол ўйнамаганини тан олиш керак, деди Владимир Норов.

Қирғизистон жанубидаги фожиа учун масъуллар аниқланмаса, бундай фожиа қайтарилмаслигини кафолатлаб, бўлмайди, дея қўшимча қилди Норов.

Жорий йил Қозоғистон собиқ иттифоқ давлатлари орасида ЕХҲТга раислик қилган биринчи давлат бўлди.
XS
SM
MD
LG