Линклар

Ҳиллари Клинтон бугун Тошкентга келади


Kazakhstan -- US Secretary of State Hillary Clinton arrives at the OSCE Summit in Astana, 01Dec2010

Kazakhstan -- US Secretary of State Hillary Clinton arrives at the OSCE Summit in Astana, 01Dec2010

Бу маълумотни Тошкентдаги АҚШ элчихонаси матбуот котиби Молли Стивенс тасдиқдади.

- Ҳозирча мен АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг бугун кечроқ Ўзбекистонга келиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлай оламан холос, деди АҚШ элчихонаси вакили.

Давлат котибини Тошкентда президент Ислом Каримовнинг қабул қилиши кутилмоқда.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, мулоқот чоғида ўзаро алоқалар, икки томонни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама этилади. Каримов билан музокаралардан сўнг АҚШ Давлат котибининг бошқа расмийлар билан ҳам учрашиши айтилмоқда.

1 декабр куни Остонада бошланган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ҳиллари Клинтон Марказий Осиëдаги фуқаролик жамияти¸ нодавлат ва ноҳукумат ташкилотлари вакиллари билан учрашди.

Мулоқот чоғида АҚШ Давлат котиби Тошкент расмийлари билан учрашувда Ўзбекистондаги демократия ва сўз эркинлиги вазиятига алоҳида эътибор қаратажагини билдирган эди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг Озодликка айтишича 2 декабр куни кечки пайт АҚШ Давлат коти Ҳиллари Клинтоннинг ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашиши белгиланган.
XS
SM
MD
LG