Линклар

Афғонистонда яна икки НАТО аскари нобуд бўлди


НАТО эълон қилган хабарга кўра¸ бир аскар чоршанба куни Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида, бошқаси эса мамлакат шарқида 2 декабр куни шу каби ҳужум оқибатида нобуд бўлган.

Халқаро кучлар ҳалок бўлган аскарлар қайси давлат фуқаролари эканини маълум қилмади.

Жорий йил бошидан бери Афғонистонда 670 нафар хорижлик аскар ўлдирилди.

АҚШ етакчилигидаги кучлар толибларни ҳокимиятдан ағдариш учун 2001 йилда Афғонистонга бостириб кирганидан бери 2010 йил хориж кучлари энг кўп талафот кўрган йил бўлди.

Ҳозирда Афғонистонда 150 минг хорижлик аскар жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG