Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:17

Остонада ЕХҲТ саммити ўз ишини якунлади


2 декабр куни Қозоғистон пойтахти Остонада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти саммити ўз ишини якунлади.

Анжуман охирида ташкилот ҳаракат дастурининг қабул қилиниши кутилаëтган эди¸ аммо сўнгги хабарларга кўра¸ 56 давлат етакчилари бу дастур бўйича келиша олмаганлар.

Самитнинг биринчи кунида нутқ сўзлаган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ташкилотга аъзо бўлган 56 давлатни Афғонистонда “фаолроқ бўлиш”га ундади.

Ўз навбатида Россия президенти Дмитрий Медведев ЕХҲТ ўз “потенциали”ни йўқотаётгани ва буни тузатиш кераклигини айтди.

ЕХҲТнинг охирги саммити 11 йил олдин Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG