Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 2 декабр куни Бишкекка қилган қисқа сафари чоғида Қирғизистон парламент демократиясининг Марказий Осиё шароитида ҳам ишлаши мумкинлигини кўрсатганини айтди.

- Парламент демократияси, ҳақиқий парламент демократияси Марказий Осиёда ёки дунёнинг кўпгина бошқа жойларида ишламайди дегувчилар талайгина. Биз буни рад қиламиз ва бизнингча, Қирғизистон буни исботлади, деди АҚШ Давлат котиби.

Ҳиллари Клинтон буни Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева билан музокарадан кейин ўтказилган брифингда айтди.

Давлат котиби Афғонистондаги АҚШ қўшинларининг амалиётлари учун зарур бўлган юкларни уларга етказишда муҳим бўлган Манас ҳаво базасидан бундан буён ҳам фойдаланишга рухсат бергани учун Қирғизистонга миннатдорлик билдирди.
XS
SM
MD
LG