Линклар

logo-print

Венада Эрон ядровий дастури муҳокама қилинмоқда


Austria -- IAEA Director-General Yukiya Amano prepares for a Board of Governors meeting at the IAEA headquarters in Vienna, 02Dec2010

Austria -- IAEA Director-General Yukiya Amano prepares for a Board of Governors meeting at the IAEA headquarters in Vienna, 02Dec2010

Венада Халқаро атом энергияси агентлиги Бошқарув кенгашининг икки кунлик йиғилиши бошланди. 35 аъзодан иборат кенгаш йиғилишида асосан Эрон мунозарали ядровий дастурининг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Бу учрашув Эрон ва БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ҳамда Германия расмийлари ўртасида 6 – 7 декабр кунлари Женевада Теҳроннинг ядровий дастури борасида юқори даражада музокаралар бошланишидан уч кун олдин бўлиб ўтмоқда.

Саккиз йилдан бери кузатув ва текширувлар олиб борилаётганига қарамай, БМТ агентлиги шу пайтгача Эрон ядровий дастури тинч мақсадларга мўлжалланганми ёки Теҳрон яширинча ядровий қурони қўлга киритишга уринаётгани ҳақида якуний хулосага кела олмаëтир.

АҚШ, Британия, Россия, Франция ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзосидир.
XS
SM
MD
LG