Линклар

logo-print

Эрон олимларга ҳужум қилганлар ҳибсга олинганини айтмоқда


Душанба кунги ҳужумда эронлик олим ҳалок бўлган эди.

Душанба кунги ҳужумда эронлик олим ҳалок бўлган эди.

Эрон хавфсизлик хизмати ядровий соҳада ишлаган олимни ўлдирганликда гумон қилинган бир неча киши ҳибсга олинганини айтмоқда.

Эрон расмийларига кўра, ўтган душанба куни Теҳронда икки олим машиналарида кетаётган пайтда ҳужумчилар уларга яқинлашиб, машиналарига бомба ёпиштириб кетган. Ҳужумлар оқибатида бир олим ҳалок бўлиб, яна бири жароҳатланган эди.

Эрон давлат телевидениеси хабарига кўра, Эрон разведка хизмати вазири Ҳайдар Муслиҳий бир неча кишининг ҳибсга олиниши мазкур ҳужумларга ким алоқадор эканига оид янги маълумотларни қўлга киритиш имконини берди, дея таъкидлаган.

У шунингдек, Исроил, Британия ва Америка махфий хизматларини бу ишга алоқадорликда айблаган.
XS
SM
MD
LG