Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:14

Афғонистонда ўғирлаб кетилган ҳолландиялик озод этилди


Афғонистонда бир ой аввал ўғирлаб кетилган Ҳолландия фуқароси ва унинг ҳайдовчиси озод этилди.

Ҳолландия Ташқи ишлар вазири Ури Розентал “бу воқеа ижобий якунланганидан бахтиёрман”, дея баён қилди.

Афғонистонда болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи “Streams Afghanistan” номли ташкилот ходимининг озод этилиши учун товон пули тўланганми, йўқми ёки унинг қандай озод этилганига оид бошқа тафсилотлар сир бўлиб қолмоқда.

Ҳолландия ҳукумати гаровгирларга товон пули тўлмаслигини айтиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG