Линклар

Қирғизистон парламенти Текебаев номзодини рад этди


Ўмирбек Текебаев коалицион ҳукумат келишувига кўра парламент раислигига кўз тикаётган эди.

Ўмирбек Текебаев коалицион ҳукумат келишувига кўра парламент раислигига кўз тикаётган эди.

Қирғизистон парламенти раислигига ягона номзод сифатида кўрсатилган Ўмирбек Текебаев бу лавозимга лойиқ деб топилмади.

Текебаевнинг парламент раиси курсисини эгаллаши учун учта овоз камлик қилди. Бу билан икки кун аввал тузилгани эълон қилинган коалицион ҳукумат ўзининг биринчи вазифасини амалга ошира олмади.

Парламент матбуот вакили Толғонай Самалиниева энди нима бўлади, деган саволга жавоб бера олмади.

Қирғизистонда 10 октябр куни ўтказилган сайловда бешта партия парламентда ўрин эгаллаган, бироқ бирортаси ҳам кўпчилик ташкил қила олмган.
XS
SM
MD
LG