Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:24

2018 йилги футбол чемпионати Россияда бўлади


Россиянинг 2018 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши пайшанба куни Цюрихда эълон қилинди.
Россиянинг 2018 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши пайшанба куни Цюрихда эълон қилинди.
Халқаро футбол федерацияси – ФИФА футбол бўйича 2018 йилги жаҳон биринчилиги Россияда ўтказилишини эълон қилди. 2022 йилги чемпионатга Қатар мезбонлик қиладиган бўлди.

ФИФА қарорига муносабат билдирган Россия Бош вазири Владимир Путин жумладан бундай деди:

- Мазкур қарор, шубҳасиз, ФИФАнинг жаҳон футболини ривожлантириш фалсафасига мос келади, айниқса, бундай ривожланишга эҳтиёж бўлган минтақалар учун бу муҳимдир. Россияда футболни севадилар, футбол нималигини биладилар ва мамлакатимиз 2018 йилги чемпионатни юқори даражада ўтказиши учун барча имкониятлар бор.

Россия ва Англия 2018 йилги чемпионатга мезбонлик ҳуқуқи учун асосий даъвогарлар деб, кўрилаётган эди. Чемпионатни ўтказиш учун Испания билан Португалия ҳамда Ҳолландия билан Белгиянинг қўшма аризалари ҳам кўриб чиқилаётган эди.

2022 йилги жаҳон биринчилигини ўтказиш учун Қатардан ташқари АҚШ, Япония, Жанубий Корея ва Австралия ариза берган эди.
XS
SM
MD
LG