Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:52

Wikileaks: Туркманистон президенти “калтафаҳм”


Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Wikileaks эълон қилган махфий ҳужжатларнинг навбатдаги қаҳрамонига айланди.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Wikileaks эълон қилган махфий ҳужжатларнинг навбатдаги қаҳрамонига айланди.
Wikileaks сайти эълон қилган сўнгги махфий ҳужжатлардан бирида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов “калтафаҳм”, “одамлардан гумонсирайдиган” ва “учига чиққан ёлғончи”, дея таърифланган.

2009 йилда АҚШнинг Туркманистондаги ишончли вакили Силвия Рид Курран Вашингтонга юборган депешада туркман етакчисига берилган бу таснифларнинг қайси манбадан олингани ошкор қилинмаган.

Махфий телеграммада Бердимуҳммедовнинг шахсияти ва бошқа одамлар билан муносабатларига оид қатор фикрлар берилган.

Масалан, ҳужжатда айтилишича, Бердимуҳммедов Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевларни “ёқтирмайди”.

Бундан ташқари, АҚШ элчисига нисбат берилган ҳужжатда Ашхобод раҳбарининг Қўшма Штатлар, Эрон ёки Туркияни ёқтирмаслиги, бироқ Хитойни ҳурмат қилиши айтилади.
XS
SM
MD
LG