Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:57

Швеция WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни ҳибсга олишни буюрди


WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Швецияда жинсий жиноят содир этганликда айбланмоқда.
WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Швецияда жинсий жиноят содир этганликда айбланмоқда.
Швеция Олий суди WikiLeaks Интернет сайти асосчиси Жулиан Ассанжни ҳибсга олиш ордерини тасдиқлади. Ассанж Швецияда жинсий тажоввузда гумон қилинмоқда.

Швеция суди бу айбловларни инкор қилаётган Ассанжнинг аппеляция аризасини кўриб чиқишни рад этди. Ўзига қўйилаётган айбловларни WikiLeaks асосчиси Интернетда АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳаракатлари ва дипломатик ёзишмаларга доир махфий ҳужжатларни эълон қилганидан кейин бошланган туҳмат кампаниясининг бир қисми ўлароқ баҳоламоқда.

Интерпол WikiLeaks муҳарририни халқаро қидирувга берди.

Асли австралиялик 39 яшар Ассанжнинг ҳозир қаердалиги номаълум қолмоқда.

Бироқ Британияда чиқадиган Independent газетаси ва Ассанжнинг Лондондаги адвокатига кўра, инглиз полицияси унинг қаерда эканини билади.
XS
SM
MD
LG