Линклар

ЕХҲТ саммити декларациядан бўлак натижаларга эришмади


Президенти Нурсултон Назарбоев “тарихий ютуқ”, деб таърифлаган саммит амалий натижаларсиз якунланди.

Президенти Нурсултон Назарбоев “тарихий ютуқ”, деб таърифлаган саммит амалий натижаларсиз якунланди.

Остонада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг икки кунлик саммити тузилманинг тамойиллари акс этган декларациянинг қабул қилиниши билан якунланди.

Жорий йилда ташкилотга раислик қилаётган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев декларациянинг қабул қилинишини “тарихий ютуқ”, дея атади.

Бироқ икки кунлик йиғинда халқаро низоларни бартараф этиш ва ислоҳотларни амалга оширишга доир режа бўйича бирорта келишувга эришилмади.

Остона саммитида ЕХҲТга аъзо 56 давлат ва ташкилот билан ҳамкорлик қилувчи 12 мамлакат раҳбарлари ва расмийлари ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари тўпланди.

ЕХҲТнинг бундан аввалги саммити 1999 йилда Истамбулда ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG