Линклар

Америка олимлар ғайриоддий бактерияни кашф қилдилар


Калифорния штатидаги кўллардан бирида топилган бу бактерия озуқаларидан бирининг маргимуш экани аниқланди.

Шу пайтга қадар олтита модда, яъни, углерод, водород, азот, кислород, фосфор ва олтингугурт ҳаёт учун энг муҳим моддалар деб ҳисобланар эди.

Аммо янги кашф қилинган бактерия фосфор ўрнига маргимуш ҳисобидан ривожланиш хусусиятига эгалигини кўрсатган.

Бу кашфиётнинг Ер, балки бошқа сайёралар ва улар йўлдошларида ҳаётнинг бошқа кўринишлари бўлиши ҳақидаги тахминларни кучайтиргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG