Линклар

Остонада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг икки кунлик саммити ташкилотнинг келажак тамойиллари акс этган декларациянинг қабул қилиниши билан якунланди.

Жорий йилда ташкилотга раислик қилаётган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев декларациянинг қабул қилинишини “тарихий ютуқ”, дея атади.

CA-NEWS ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон делегацияси Остона саммити декларациясини имзоламаган.

Ўзбекистон делегацияси ўз қарорини таклиф қилинган ташаббуслар Тошкент билан аввалдан келишилмагани билан изоҳлаган.

Остона саммитнинг ёпилишида сўзлаган Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко музокаралар жараёнида муросага келинмаганидан афсусланиш билдирди.

- Афсуски, шуни таъкидлашимиз жоизки музокара жанаёнининг айрим қатнашчилари томонидан кўрсатилган мафкуралаштирилган ёндошув сабабли муросага келишнинг имкони бўлмади, деди Александр Грушко.

Саммитнинг биринчи кунида чиқиш қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қирғизистон жанубида содир бўлган милларлараро қонли тўқнашувларнинг олдини олишда ЕХҲТ ижобий рол ўйнамаганини айтган эди.

Остона саммитида ЕХҲТга аъзо 56 давлат ва ташкилотга ҳамкор бўлган 12 мамлакат раҳбарлари ва расмийлари шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

ЕХҲТнинг аввалги саммити 11 йил олдин Истамбулда ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG