Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва АҚШ илмий-техникавий ҳамкорликни кучайтирмоқчи


2 декабр куни Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасида Илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди.

УзА ахборот агентлиги хабарига кўра, мазкур ҳужжат икки мамлакатнинг давлат идоралари, илмий-тадқиқот марказлари, олий ўқув юртлари ва хусусий компаниялари ўртасида фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.

Ушбу илмий-техникавий ҳамкорлик энергетика, ахборот коммуникациялари, биотехнология, соғлиқни сақлаш, нанотехнология, қишлоқ ва сув хўжалиги, атроф-муҳит муҳофазаси каби соҳаларни ўз ичига олган.

Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов ва АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон имзолаган.
XS
SM
MD
LG