Линклар

logo-print

Қирғизистонда яна бир ўзбек умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Ўш вилоятининг Қорасув туман суди ҳаками Низимбек Матраимов вилоят болалар касалхонаси шифокори Касимбек Жусупакматовни ўлдирганликда айбланган Ўктамжон Сулаймоновни мол-мулкини мусодара қилиш билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд қарорида Сулаймоновнинг жабрланган оилага етказилган маънавий зарар учун 500 минг ва моддий зарарни қоплаш учун 700 минг қирғиз сўми миқдорида товон пули тўлаш кераклиги ҳам кўрсатилган.

24.кg ахборот агентлиги хабарига кўра, 2010 йил 16 июнида Ўш вилоят болалар касалхонаси шифокори Касимбек Жусупакматов зўрлик билан номаълум томонга олиб кетилган.

30 июн куни суд-тиббиë экспертизаси ходимлари Ўзбекистондан 14 жасадни олиб келган. Улар орасида боши ва кўкрагига ўқ теккан шифокор Жусупакматов ҳам бўлган.
XS
SM
MD
LG