Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:22

Жанубий Корея Мудофаа вазири Шимолий Кореяни огоҳлантирди


Жанубий Корея Мудофаа вазири этиб тайинланиши кутилаётган Ким Кван Жин¸ агар Шимолий Корея ноябр ойидаги каби ўз мамлакати ҳудудини бомбардимон қилса, Жанубий Корея “ҳужумчини қатъий жазолаши”дан огоҳлантирди.

Жанубий Корея президенти томонидан Мудофаа вазири лавозимига номзод қилиб кўрсатилган Ким Кван Жин бу гапни парламентда қилган чиқишида айтди.

- Агар Шимолий Корея яна ҳужум уюштирса, биз учқичлар ёрдамида жавоб зарбалари берамиз, дея баёнот берди Ким Кван Жин.

Айни пайтда АҚШ ва Япония сўнгги ҳафталар ичида кескин вазият юзага келган Корея ярим ороли яқинидаги денгиз ҳудудида шу пайтгача кузатилган энг йирик ҳарбий машқларни бошлади.

Окинава оролидан шарқ томондан ўтказилаётган бу машқларда АҚШ ва Япониянинг салкам 45 минг ҳарбийси иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG