Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:30

Москвада икки ўзбекистонлик ис газидан бўғилиб ўлди


РИА Новости ахборот агентлигининг Россиядаги ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб хабар қилишича, пойтахтнинг Сходненский кўчасидаги 5-уй олдида турган Нексия русумидаги автомобилда 20 яшар Акрамов ва 24 яшар Қулиевнинг жасадлари топилган.

Марҳумлар танасида¸ айтилишича¸ зўравонлик аломатлари кўрилмаган

Иккала ўзбекистонликнинг ҳам ис газидан бўғилиб ўлгани тахмин қилинмоқда.

Орган ходимлари автомобилдан бир шиша ароқ ва кам миқдордаги Ўзбекистон миллий пулини топганлар.

Воқеа юзасидан текширув-суриштирув олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG