Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:25

Ўзбекистонда қидирувдаги икки қирғизистонлик қўлга олинди


Ўзбекистоннинг Андижон ва Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги ҳамкасблари билан бирга ўтказган амалиёт давомида Қирғизистоннинг Қизилқия шаҳрида милициянинг икки ходимини ўлдирганликда гумонланиб қидирилаётган икки нафар Қирғизистон фуқароси қўлга олинди.

Боткен вилоят Ички ишлар бўлими бошлиғи Мусулмонқул Турсуматовга асосланиб АКИпресс-Фарғона ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҳозирда қўлга олинганларни Қирғизистонга экстрадиция қилиш борасида музокара олиб борилмоқда.

Турсуматовга кўра, 27 октябр куни 31 яшар милиция старшинаси Қылычбек Ысманов ва 27 яшар милиция сержанти Ғуломжон Бердалиевнинг ўлдирилишига алоқадор эканликда гумонланган тўрт шахсдан иккиси аллақачон қўлга олинган, бошқа икки нафари шу пайтгача қидирувда бўлган.
XS
SM
MD
LG