Линклар

logo-print

Барак Обама кутилмаган ташриф билан Афғонистонга борди


АҚШ президенти Барак Обама самолётдан тушиб келмоқда

АҚШ президенти Барак Обама самолётдан тушиб келмоқда

АҚШ президенти олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан 3 декабр куни Афғонистондаги Багром ҳарбий базасига борди.

Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Барак Обама Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петреус, Афғонистондаги АҚШ элчиси Карл Эйкенберри билан учрашган ва Багром базасининг госпиталида даволанаётган ярадор аскарларни бориб кўрган.

Ройтерс ахборот агентлиги хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво шароити сабабли жума куни пойтахт Кобулга вертолётда уча олмаган Барак Обама Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай билан телефон орқали сўзлашган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, АҚШ раҳбарининг Афғонистонда бир неча соат бўлиши режаланган.

Обама охирги марта Афғонистонга жорий йил март ойида борган эди.
XS
SM
MD
LG