Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:29

Франция президенти Николя Саркози Ҳиндистонга борди


Сафардан мақсад савдо, атом энергияси, мудофаа ва фазо тадқиқоти соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Саркози дастлаб Ҳиндистоннинг ахборот ва технологиялар маркази ҳисобланган Бангалор шаҳрида жойлашган Фазо тадқиқотлари марказида бўлади.

Душанба куни Николя Саркозининг Деҳлида Ҳиндистон Бош вазири Манмухон Сингҳ билан музокара олиб бориши режаланган.

Франция президентининг Ҳиндистонга тўрт кунлик сафари давомида унга мудофаа, ташқи ишлар ва молия вазирлари, шунингдек, Франциядаги салкам 60та ширкатнинг раҳбарлари ҳамроҳлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG