Линклар

Қирғизистонда Республика партияси янги коалиция ҳукумати тузади


"Ата-Мекен", "Республика" ва Социал-демократик партия ўртасида тузилган коалиция ҳукумати пайшанба куни тарқалиб кетди.

Шундан сўнг Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева янги коалиция ҳукумати тузиш ваколатини "Республика" партиясига берди.

Атиги бир кун умр кўрган коалиция тарқалиб кетишига парламент раиси лавозимига "Ата-Мекен" партияси раҳбари Омурбек Текебаевнинг номзодини депутатлар қўллаб-қувватламагани сабаб бўлди.

Қирғизистонда 10 октябр куни ўтказилган парламент сайловида бирорта партия парламентда кўпчиликни ташкил эта олмади.
XS
SM
MD
LG