Линклар

Озарбайжонда Ўзбекистоннинг биринчи миллий кўргазмаси очилди


Озарбайжон ва Ўзбекистон президентлари 27 сентябрда Тошкентда учрашган эди

Озарбайжон ва Ўзбекистон президентлари 27 сентябрда Тошкентда учрашган эди

Озарбайжондаги ахборот агентликлари хабарига кўра, пойтахт Бокудаги кўргазманинг тантанали очилиши маросимида Озарбайжон ва Ўзбекистон Бош вазирларининг биринчи ўринбосарлари иштирок этган.

3 – 5 декабр кунлари бўлиб ўтадиган тадбирда Ўзбекистоннинг 300дан ортиқ ширкати иқтисодиётнинг деярли барча соҳаси бўйича ўзининг уч мингдан ортиқ турдаги маҳсулотини намойиш қилмоқда.

Ноябр ойи бошида Озарбайжоннинг биринчи миллий кўргазмаси Ўзбекистонда уюштирилган эди.

Тадбирда Озарбайжоннинг 170дан ортиқ ширкати иштирок этди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан шундай тадбир ўтказишга келишиб олинган.
XS
SM
MD
LG