Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:33

Германия Ташқи ишлар вазири Ироққа сафар қилмоқда


Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Бағдодга борди.

Германия Ташқи ишлар вазирининг Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий, президент Жалол Талабоний ҳамда Ироқда озчиликни ташкил этган насронийлар вакиллари билан учрашиши режаланган.

Вестервелле жўнаб кетиши олдидан Берлинда журналистларга Ироқдаги сиёсий вазиятни барқарорлаштириш йўлидаги барча уринишни қўллаб-қувватлашини айтди.

Германия тадбиркорлар делегациясига бошчилик қилаётган Вестервелле Ироқда 7 март куни парламент сайловлари ўтказилганидан бери Европа давлатлари Ташқи ишлар вазирлари ичида биринчи бўлиб Бағдодга сафар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG