Линклар

Муттақий: Эрон қўшни мусулмон давлатларга қарши ҳеч қачон куч қўлламайди


Яқин Шарқ минтақаси хавфсизлиги бўйича Бахрайнда ўтаётган анжуманда сўзлаган Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий: “Биз қўшниларимизга қарши ҳеч қачон куч қўлламадик ва бундан кейин ҳам куч қўлламаймиз. Чунки қўшниларимиз мусулмонлар”, дея баёнот берди.

Айни анжуманда жума куни чиқиш қилган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эронга қўшни давлатлар ҳам Эроннинг эҳтимолий ядровий қуроллар дастури борасида АҚШ билдириб келаётган хавотирига шерик эканини айтган эди.

Душанба куни Женевада Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати - АҚШ, Британия, Германия, Россия, Франция ва Хитой расмийлари ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури борасида музокаралар бошланиши режаланган.
XS
SM
MD
LG