Линклар

logo-print

Ўзбекистон Омбудсмани Чехия элчисини қабул қилди


Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмени Сайёра Рашидова Чех Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Роберт Копецкини унинг таклифига кўра қабул қилди.

"12.uz" ахборот портали хабарига кўра, учрашувда Рашидова Копецкига Омбудсмен идораси фаолияти тўғрисида маълумот берган.

Мулоқот чоғида Копецки Рашидовага 2011 йилда Ўзбекистон Омбудсменининг Чехияга сафар қилиши, ўз навбатида Чехия Омбудсменининг Ўзбекистонга ташриф буюришини таклиф қилган.

Бу таклиф учун элчига миннатдорлик билдирилган.

Учрашувда Омбудсмен идораси котибияти ходимлари ва Чехия элчисихонасининг биринчи котиби Р.Масарик иштирок этган.
XS
SM
MD
LG