Линклар

Исроилда ёнғинга қарши кураш давом этмоқда


Хайфа порти яқинидаги ёнғин, 3 декабр 2010йил

Хайфа порти яқинидаги ёнғин, 3 декабр 2010йил

Ўт ўчирувчилар Исролда давом этаётган ўрмон ёнғинларига қарши кураш олиб бормоқда.

Офат натижасида 40дан зиёд одам нобуд бўлди, 15 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Ёнғин Исроилнинг учинчи йирик шаҳри бўлган Ҳайфа портига яқинлашмоқда.

Халқаро ҳамжамият Исроилнинг ёнғинни ўчиришда ёрдам бериш чақириғига жавоб бермоқда.

Қўшма Штаталар ўт ўчиришда қўлланиладиган 45 тонна модда ва бошқа ускуналар жўнатди.

Россия, Туркия, Греция, Болгария, Миср, Испания, Озарбайжон ва Руминия давлатларидан Исроилга ўт ўчирувчи самолётлар ва бошқа мосламалар юборди.

Исроилнинг араб қўшнилари, хусусан, Иордания ва Миср, шунингдек Фаластин мухторияти ҳам Исроилга ўт ўчирувчи гуруҳлар жўнатди.
XS
SM
MD
LG