Линклар

Испанияда ҳаво қатнови изга тушмоқда


Испания аэропортларида фавқулодда ҳолат эълон қилганидан кейин улар ўз иш жойларига қайта бошлади.

Расмийларга кўра, ҳозирда Испания ҳаво ҳудудини назорат қилувчи 58та сектордан 28тасида авиадиспечерлар ўз ишини давом эттирмоқда.

4 декабр куни эрталаб Кабинетнинг фавқулодда мажлисидан кейин сўзлаган Бош вазир ўринбосари Алфредо Перез фавқулодда ҳолат эълон қилингани авиадиспечерлар ўз иш жойларига қайтиши кераклигини англатишини, акс ҳолда улар қонунга бўйсунмаганлик айби билан озодликдан маҳрум этилишидан огоҳлантирган эди.

Авиадиспечерларнинг иш ташлаши оқибатида “Iberia” миллий ҳаво компанияси юзлаб парвозни бекор қилди.

300 мингдан ортиқ йўловчи самолётлар учишини аэропортларда кутиб қолди.
XS
SM
MD
LG