Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:33

Москвада икки киши авиаҳалокат қурбони бўлди


Москванинг “Домодедово” аэропортида ТУ-154 русумидаги йўловчи самолёти фавқулодда ерга қўнгани оқибатда икки киши нобуд бўлди, ўнлаб йўловчи жароҳатланди.

Ҳавода учта мотор ишламай қолганидан кейин ерга зўрға қўнган самолёт ўчиш йўлагидан ташқарига чиқиб кетиб деворга бориб урилган.

"Авиалинии Дагестана" ширкатига қарашли самолёт бортида 160 йўловчи ва 8 нафар экапаж аъзоси бўлган.

Ҳалокат муносабати билан “хавфсизлик қоидаларини бузганлик” моддаси бўйича жиноий иш очилди.

Текширувни Бош прокурор Юрий Чайка шахсан ўз назоратига олди.
XS
SM
MD
LG