Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:24

WikiLeaks: Googleга ҳужумни Хитой ҳукумати уюштирган


U.S. - View of the WikiLeaks homepage taken in Washington, 28Nov2010
U.S. - View of the WikiLeaks homepage taken in Washington, 28Nov2010
Google қидирув тармоғига Хитойда уюштирилган кибер ҳужум Хитой раҳбарияти топшириғи билан амалга оширилган.

Бу ҳақда New York Times нашри WikiLeaks сайтида эълон қилинган АҚШ дипломатик тармоқлари фаолиятига оид маҳфий ҳужжатларга таяниб ёзди.

Мақолада айтилишича, Google тармоғига ҳужум Хитой Давлат кенгаши ва Сиёсий бюросининг икки вакили берган буйруқ асосида амалга оширилган.

Шу йил март ойида қидирув тармоғи ўзининг Хитойдаги тизими фаолиятини тўхтатган ва бунга Хитойдан уюштирилган киберҳужум сабаб бўлганини айтган эди.

Ҳужумдан мақсад хитойлик ҳуқуқ фаолларининг электрон почталарини блок қилиш бўлгани айтилган эди.
XS
SM
MD
LG