Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:00

Исроил ҳукумати ёнғинни бугун тўхтатиш умидида


Ёнғин чиқарганликда 2 ўспирин гумонланмоқда.
Ёнғин чиқарганликда 2 ўспирин гумонланмоқда.
Исроил расмийлари 3 кундан буён давом этаётган ўрмон ёнғинларини бугун тўхтатишга умид қилмоқда.

Ҳозирга қадар ёнғин оқибатида 41 киши нобуд бўлди.

Ёнғинни бартараф қилиш учун Россия, Туркия, Греция, Британия, Франция ва шунингдек, Фаластин мухторияти йўллаган қутқарув гуруҳлари ҳаракат қилмоқда.

Исроил Бош вазири Банямин Нетаняҳу берилган ёрдамларга миннатдорчилик билдирар экан, хусусан, Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббосга алоҳида миннатдорчилик билдирди ва: “Биз бир ҳудудда қўшни бўлиб яшаймиз, бугун бу ерда чиққан ёнғин, эртага у ерда чиқиши мумкин”, деб қўшимча қилб қўйди.

Исроил полициясига кўра, ёнғинни чиқарганликда гумонланиб, 16 ёшли икки ўспирин қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG