Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:47

Афғонистонга 678 миллион долларлик ёрдам керак


Қашшоқликда ўз кунини ўзи кўраётган афғон боласи.
Қашшоқликда ўз кунини ўзи кўраётган афғон боласи.
БМТ Афғонистонга 678 миллион АҚШ доллари миқдорида инсонпарварлик ёрдами керак, деган чақириқ билан чиқди.

БМТ нинг Фавқулодда ёрдам дастури мувофиқлаштирувчиси Катрин Брегг агентликнинг 2011 йилга тавсия ва чақириқлар мажмуи жамланган ҳисоботи тақдимот маросимида Афғонистонда ҳозир 7 миллиондан ортиқ одам очликда кун кўришга маҳкум қолаётганини айтди.

Бунга қадар бу давлатга йўлланган халқаро ёрдам нотўғри тақсимлангани ва ноқонуний тарзда ўзлаштирилгани айтилиб, кўп бор танқид қилинган.

Айни пайтда бу давлатда 2001 йилдан буён бораётган ҳарбий амалиётлар чоғида тинч аҳоли вакилларидан берилган қурбонлар сони, очликдан нобуд бўлган 5 ёшгача бўлган гўдаклар сони жуда баланд экани айтилмоқда.

2 декабр куни Халқаро Қизил хоч қўмитаси агар Афғонистон ҳукумати ва Толиблар ўртасида тинчлик сулҳига эришилиб, зўравонликларга нуқта қўйилмаса, мамлакатдаги гуманитар бўҳрон бунданда оғирлашиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG