Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:16

Ўзбекистон Тожикистонга газ беришни тўхтатиши мумкин


Ўзбекистон Тожикистонга етказилаётган газ таъминотини қарз боис яна тўхтатиши мумкин.

Бу ҳақда Интерфакс агентлиги ТожикТрансГаз ташкилоти расмийсидан келтирган иқтибосда: “ЎзТрансГаз агар қарзларни тўламасак, декабр ойининг биринчи 10 кунлигида газ таъминоти узилиши мумкинлиги ҳақида расмий билдиришнома йўллади”, дейилади.

ТожикТрансГаз ташкилоти берган маълумотга кўра, Тожикистон томонининг Ўзбекистондан қарзи 1 миллион 600 минг АҚШ долларидан ошиб кетган ва ҳануз ўсишда давом этмоқда. Асосий қарз Талко алюмин заводи ва Тожик Цемент заводи зиммасида.

2008 йилда ҳам Ўзбекистондан бораётган газ узиб қўйилган ва ўшанда ТожикТрансГаз мамлакатдаги йирик банклардан қарз олиб, қарзини тўлаган эди.

Ҳануз бу қарзларидан қутулолмагани боис Тожикистон банкларидан умидини узган ташкилот ҳозирда Жаҳон банкидан 5 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам олишга кўз тикмоқда.
XS
SM
MD
LG