Линклар

logo-print

Ўзбекистон допингга қарши халқаро конвенцияга қўшилмоқчи


Осиё ўйинларида допинг учун медалидан маҳрум бўлган Шокир Мўминов.

Осиё ўйинларида допинг учун медалидан маҳрум бўлган Шокир Мўминов.

Ўзбекистон Сенати “Спортда допингга қарши кураш халқаро конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.

Бу ҳақда Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари бўйича қўмитаси раиси Содиқ Сафоевга таяниб берилган хабарларга кўра, Ўзбекистон спорт ва жисмоний тарбияда допинг истеъмол қилинишига қарши халқаро ҳамжамият сайъ-ҳаракатларига қўшилиш ниятида.

Аввал хабар қилинганидек, яқинда Хитойда ўтган Осиё ўйинлари чоғида ўзбекистонлик икки спортчи допинг истеъмол қилгани учун мусобақадан четлаштирилган, бири эса кумуш медалидан маҳрум қилинган эди.

Ўзбекистон қабул қилишга ҳаракат бошлаётган халқаро конвенцияни ҳозирги пайтда 135 давлат имзолаган ва бу давлатлар сафида Ўзбекистонга қўшни фақат Қозоғистон бор.
XS
SM
MD
LG