Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:28

Солиҳий: Бугун Эрон ўз уранини бойитишни бошлайди


Эрон давлат телевидениеси атом заводи мамлакатда тайёрланган уран оксидини бойитишни бошлаши ҳақида хабар берди.

Давлат телевидениесига берган интервюсида Эроннинг Атом масалалари бўйича мутасаддиси Али Акбар Солиҳий “сариқ пирог”, деб номлагани уран оксидининг мамлакатда тайёрлангани ва уни бойитиш бошланганини олқишлади.

Бундай баёнот 6-7 декабр кунлари Женевада бошланадиган Эрон ядровий дастурига оид музокаралар арафасида янграмоқда.

Ғарб давлатлари Эронда уран ядровий қурол яратиш учун бойитилмоқда, деган хавотирда. Теҳрон расмийлари эса бундан тинч мақсадлар кўзланганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG