Линклар

Мисрдаги Шарм-ал-Шайх шаҳри пляжида германиялик сайёҳ аёлга акула ҳужум қилиши оқибатида, аёл оламдан ўтди.

Бу ҳақда Associated Press нашрининг хабар қилишича, юзига ниқоб тутган аёл сув остига шўнғиган ва ўша тобда етиб келган акула аёлнинг ўнг қўлини тишлаб, узиб олган.

Бу пляж аввалига йиртқич сув ҳайвони ҳужуми боис ёпиб қўйилган ва қайта очилганига эндигина бир кун бўлган эди. Бу ҳодисадан кейин у яна номаълум муддатга ёпиб қўйилди.

Бунга қадар 30 ноябр ва 1 декабр куни акулалар ҳужуми оқибатида бу пляжда россиялик уч, украиналик бир сайёҳ жиддий жароҳатланган эди. Россиялик сайёҳ аёллардан бирининг эса чап оёқ ва ўнг қўли ампутация қилинди.
XS
SM
MD
LG