Линклар

Медведев Полшага йўл олди


Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Полшага икки кунлик расмий ташрифи бошланди.

Ташриф давомида Медведев Полша президенти Бронислав Комаровский ва Бош вазир Доналд Туск билан музокаралар олиб боради.

Музокаралардаги асосий мавзулардан бири энергетика ва савдо соҳасидаги ҳамкорлик экани айтилмоқда.

Унда хавфсизлик масалалари¸ хусусан, Россиянинг келажакда ракета ҳужумидан мудофаа тизимида НАТО билан ҳамкорлиги масаласи ҳам кўрилади.
XS
SM
MD
LG