Линклар

"Шўртан" Осиë футбол чемпионатида иштирок қилади


2011 йилдаги Осиë футбол ўйинлари мусобақасида Ўзбекистондан яна бир команда иштирок этадиган бўлди.

Баҳрайннинг Ал Аҳли командаси ўйинда қатнашмаслигини эълон қилганидан кейин бўшаган ўринга Ғузорнинг "Шўртан" командаси тушади.

"Шўртан" командаси бу йил республика футбол чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаган эди.

Осиë чемпионатида Ўзбекистондан "Бунëдкор" ва "Пахтакор" командалари иштирок қилади.

Мусобақа юзасидан қуръа ташлаш 7 декабр куни Куала Лумпур шаҳрида ўтади.

XS
SM
MD
LG