Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:11

Эрон ва катта олтилик музокаралари бошланди


Бир йиллик оралиқдан сўнг Эроннинг ядровий дастури олти етакчи давлат тарафидан Швейцарияда яна муҳокама қилина бошланди.

Муҳокамада иштирок қилаëтган ғарб давлатлари вакиллари Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Саид Жалилий билан уранни тўйинтириш ядровий қурол ясашгача бормаслиги ҳақида аниқ-равшан гаплашишдан умид қилмоқда.

Эрон давлат телевидениеси якшанба куни атом заводи мамлакатда тайёрланган уран оксидини бойитишни бошлаши ҳақида хабар берди.

Давлат телевидениесига берган интервюсида Эроннинг Атом масалалари бўйича мутасаддиси Али Акбар Солиҳий “сариқ кулча” деб номлагани уран оксидининг мамлакатда тайёрлангани ва уни бойитиш бошланганини олқишлади.

Ғарб давлатлари Эронда уран ядровий қурол яратиш учун бойитилмоқда, деган хавотирда. Теҳрон расмийлари эса бундан тинч мақсадлар кўзланганини таъкидлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG