Линклар

logo-print

Женевада Теҳрон ва дунё етакчилари учрашди


Эроннинг Исфахондаги атом заводига илк бор уран оксиди шу юк машинасида келтирилди.

Эроннинг Исфахондаги атом заводига илк бор уран оксиди шу юк машинасида келтирилди.

Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати кейинги бир йил ичида илк бор Женевада учрашди.

БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси - АҚШ, Британия, Россия, Франция ва Хитой - ҳамда Германия вакиллари Эрон расмийси Сайид Жалилий билан ўтадиган икки кунлик музокаралар чоғида Теҳрон ядровий дастури теграсида яна кескинлашаётган бўҳронни ҳал этиш мумкинлигига умид қилмоқда.

Шу вақтга қадар Эрон уранни бойитишни тўхтатиш масаласи музокара қилинмаслигини айтган ва якшанба куни Исфахондаги атом заводида мамлакатда ишлаб чиқилган уранни бойитиш ишлари бошланиши эълон қилинган эди.

Эрон бу дастурлар тинч мақсадлар йўлида амалга ошрилаётганини таъкидлаб келади. Ғарб давлатлари эса Теҳрон яширин тарзда ядровий қурол яратиш нияти бор, деган гумонда.
XS
SM
MD
LG